Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон кучлари Афғонистондаги аҳоли уйини бомбалаши оқибатида 10 киши вафот этди
«Толибон» сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид – тунда Хост вилоятидаги маҳаллий фуқаро уйи Покистон ҳарбийлари томонидан бомбаланганини билдирди. Натижада тўққиз нафар бола ва бир аёл ҳалок бўлган. Покистон томони ҳолатга изоҳ бермади. Бу ҳужум — Пешовардаги ҳарбийлашган тузилмада содир бўлган терактдан бир кун ўтиб амалга оширилди.
Хост вилояти / Фото: Жаҳон банки офиси
Афғонистоннинг Хост вилоятида Покистон ҳарбийлари маҳаллий фуқаронинг уйини бомбалаши оқибатида камида тўққиз нафар бола ва бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда сешанба тонгида «Толибон» ҳукуматининг сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
Мужоҳиднинг айтишича, Покистон Кунар ва Пактика вилоятларида ҳам рейдлар ўтказиб, тўрт нафар тинч аҳолини жароҳатлаган.
«Кеча, тунги соат 12:00 да Хост вилоятининг Гербзво туманида покистонлик босқинчи кучлар маҳаллий фуқаро Валиат Хоннинг уйини бомбардимон қилди. Натижада 5 ўғил ва 4 қиз болалар ҳамда бир аёл ҳалок бўлди. Уйнинг ўзи вайрон қилинди,» — дейилади вафот этганлар суратлари илова қилинган постда.

Покистон армияси ва ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга изоҳ бермаган.
Бу рейдлар – Покистоннинг Пешовар шаҳридаги ҳарбийлашган тузилма биносида ўзини портлатиш ҳужумларидан бир кун ўтиб амалга оширилди. Бу терактда Покистон уч нафар полицияси ходимларидан айрилганди.
Сўнгги вақтларда Покистон ва Афғонистон ўртасида қонли тўқнашувлар сони ошиб бормоқда. Ўтган ойда икки давлат ҳарбийлари тўқнашуви ўнлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлганди.
Томонлар октябрь ойида Доҳада ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолаган. Бироқ унда Покистонга душман қуролли гуруҳларнинг Афғонистон ҳудудидаги фаолияти борасида келишмовчилик юзага келди. Шу сабаб Истанбулга кўчган тинчлик музокаралари узоқ муддатли битимсиз якунланди.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
Афғонистонда 13 ёшли бола қариндошларининг қотилини 80 000 томошабин олдида қатл қилди
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025