Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳарбийлар сонини 800 минг кишигача қисқартиришга рози бўлди – ОАВ
АҚШ маъмурияти тақдим қилган дастлабки тинчлик келишуви режасида Украина Қуролли кучлари сонини 600 минг кишигача қисқартириш назарда тутилган эди.
Россия-Украина урушини ҳал қилиш бўйича келишув доирасида Украина армия ҳарбийлари сонини 800 минг кишигача қисқартиришга рози бўлди. Бу ҳақда Financial Times газетаси Украинанинг юқори мартабали амалдорларига таяниб хабар берди.
АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувда Украина вакиллари ҳудудлар ва хавфсизлик кафолатлари бўйича энг нозик масалаларни ҳам муҳокама қилмоқчи, деди нашр суҳбатдошлари.
Аввалроқ, АҚШ маъмурияти Россия-Украина урушини тугатиш бўйича 28 банддан иборат тинчлик келишуви режасини тақдим қилган эди. Унда бошқа нарсалар қатори Украина Қуролли кучлари сонини 600 минг кишигача қисқартириш назарда тутилган эди.
Украина билан музокаралардан сўнг, режадан 9 та банд олиб ташланди.
Axios нашрининг қайд қилишича, режанинг катта қисми аллақачон Украина билан келишилган, аммо ҳудудий ён беришлар асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда - Зеленский айнан шу масалани Трамп билан бевосита муҳокама қилмоқчи.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026