Технология | 23:35 / 28.11.2025
4235
1 дақиқада ўқилади

Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди

Таъкидланишича, ушбу янгилик Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, маҳаллий мутахассислар, тадбиркорлар ва аҳоли учун замонавий СИ ечимларидан она тилида фойдаланиш имкониятини яратади.

Фото: Reuters

Google Gemini сунъий интеллект чат-боти ўзбек тилини жорий қилди, деб хабар берди Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкентда бўлиб ўтган «Сунъий интеллект даврида етакчилик: стратегия ва инновация» панел сессиясида бу ҳақда эълон қилинган. Муҳокама иштирокчилари қаторида бўлган Google Cloud ҳукуматлар билан алоқалар ва давлат сиёсати бўйича раҳбари Марина Жунич Google Gemini платформаси энди ўзбек тилини қўллаб-қувватлаётганини маълум қилган.

Таъкидланишича, ушбу янгилик Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, маҳаллий мутахассислар, тадбиркорлар ва аҳоли учун замонавий СИ ечимларидан она тилида фойдаланиш имкониятини яратади.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистоннинг рақамли трансформация жараёнлари, сунъий интеллект соҳасидаги глобал тенденциялар ва халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам кенг муҳокама қилинган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид