Технология | 19:52 / 30.11.2025
2346
1 дақиқада ўқилади

Кичик, лекин ҳайратланарли: ултракенг Kernelcom ноутбуки

Kernelcom ўзининг ноодатий ултракенг ноутбукини тақдим этди. Унинг 12,5 дюймли OLED экрани 24:9 форматда ва 1920x720 пикселли. Экран сенсорли ва 75 Hz янгиланиш тезлигига эга, бу компакт ноутбуклар учун анча ноодатий ва қизиқарли жиҳат.

Фото: kickstarter.com

Энг қизиқ томони механик клавиатураси. Тугмалар одатдагидек пастда эмас, махсус рамка устида жойлашган, шу боис кичик ноутбук бўлса ҳам, у катта ўйин клавиатурасини эслатади.

Техник жиҳатдан икки вариант мавжуд:

  • Базавий модел: Intel N150 процессори, 16 GB RAM, 1 TB SSD, батарея 38 Вт соат.
  • Кучли модел: Ryzen 7 8840U процессори, Radeon 780M графикаси, 16 GB RAM, 1 TB SSD, батарея 57 Вт соат.

Портлар ва Wi-Fi ҳам версияга қараб фарқ қилади.

Ноутбукнинг ўлчами 321x140x36 мм, вазни эса 1,24 дан 1,43 кг гача. База модели Kickstarter’дa 290 доллардан, кучли версияси эса 590 доллардан сотувга чиқди.

Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.

Тайёрлаган:  Аббос Юсуфжонов

Мавзуга оид