Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
Ақтўбе вилоятидаги ҳодиса вақтида автобусда Ўзбекистоннинг 54 нафар фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқлиги таъкидланмоқда.
Қозоғистон Республикасининг ваколатли идоралари маълумотига кўра, шу йил 30 ноябр куни соат 21:00 да «Москва – Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган VanHool автобуси Ақтўбе вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтўбе вилоятидаги консулхонаси хабар берди.
Ҳодиса вақтида автобусда Ўзбекистоннинг 54 нафар фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқлиги таъкидланмоқда.
Таъкидланишича, барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Ақтўбе вилояти Айтекеби тумани, Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилган. Уларга озиқ-овқат ва зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Хабарга кўра, фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор равишда қайтариш чоралари кўрилмоқда. Вазият Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Бош консуллиги томонидан назоратга олинган ва Қозоғистоннинг масъул идоралари билан алоқа ўрнатилган.
Мавзуга оид
10:15
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
09:50
Россия тинчлик музокараларини кечиктириши мумкин — FT
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
09:00 / 05.07.2026