Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда сунъий интеллект учун этик меъёр ва қоидалар жорий этилади
Ўзбекистон президентининг сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга оид фармон ва қарорларини амалга ошириш доирасида «Сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллашдаги этика қоидалари ва тамойиллари» тасдиқланади. Ҳужжат СИни ишлаб чиқувчи, жорий этувчи ва фойдаланувчилар учун ягона этик меъёрларни белгилайди.
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунлари ҳамда президентнинг «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони, «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Рақамли технологиялар вазири томонидан «Сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллашдаги этика қоидалари ва тамойиллари» лойиҳаси эълон қилинди.
Қоидалар Ўзбекистон ҳудудида СИ тизимларини ишлаб чиқувчи, жорий этувчи, тартибга солувчи ва улардан фойдаланувчи барча жисмоний ва юридик шахсларга татбиқ этилади.
Этика қоидалари қуйидаги асосий тамойилларга таянади:
- қонунийлик;
- шахс, жамият, давлат ва атроф-муҳит манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги;
- тушунарлилик ва очиқлик;
- СИ тизимларининг доимо инсон назорати остида бўлиши;
- мутаносиблик;
- масъулият ва жавобгарлик;
- адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;
- маълумотлар ҳимояси, ишончлилик ва хавфсизлик;
- ахборот саводхонлиги ва хабардорлик.
Ҳужжатга мувофиқ, СИ тизимлари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилиш, жамиятда адолат ва ишонч муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шарт. Инсонларни жинси, миллати, дини, тили, ижтимоий келиб чиқиши ёки бошқа белгиларга кўра камситишга йўл қўйилмайди.
Рақамли технологиялар вазирлиги СИ соҳасида ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш, стандартлар белгилаш, этик муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, СИ иштирокчилари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва фуқароларнинг СИ бўйича саводхонлигини ошириш вазифаларини бажаради.
СИни ишлаб чиқувчи ва жорий этувчилар:
- алгоритмларнинг шаффофлиги ва тушунарлилигини таъминлаши;
- шахсга доир маълумотлар ҳимоясини кафолатлаши;
- хатарлар ва тарафкашликни олдиндан баҳолаши;
- СИни қонунга зид ёки инсон, жамият, давлат ва табиатга зарар етказиши мумкин бўлган мақсадларда қўлламаслиги шарт.
СИдан фойдаланувчилар эса қонунчиликка риоя қилиш, шахсга доир маълумотларни асраш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик, СИдан масъулият билан фойдаланиш мажбуриятига эга.
Қоидаларга кўра, сунъий интеллект тизимларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва қўллаш натижасида инсон ҳуқуқлари, давлат хавфсизлиги ёки атроф-муҳитга зарар етказилиши амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
09:05 / 06.06.2026