Ўзбекистон | 11:15 / 03.12.2025
2031
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида таъмирлаш ишлари сабаб транспорт ҳаракати вақт-вақти билан тўхтатилади

3 декабр куни Қамчиқ довонидан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг 110-километрида электр тармоқлари симларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, ушбу ҳудудда соат 17:00 гача транспорт ҳаракати вақт-вақти билан тўхтатилади. Ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниш ва ЙПХ ходимларининг кўрсатмаларини бажариш сўралди.

Фото: Видеодан кадр

Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг 110-километрида электр тармоқлари симларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 3 декабр куни соат 17:00 гача ушбу ҳудудда транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Маълумотга кўра, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликнинг олдини олиш мақсадида Йўл-патрул хизмати ходимлари мазкур йўл участкасида хизмат олиб бормоқда.

Довон йўлидан ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниш, тартибга солувчи ходимларнинг ишора ва кўрсатмаларини бажариш, шунингдек, ҳаракатланиш тезлигини меъёрга мувофиқ сақлаш сўралмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид