Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати 13 ёшли болани ўндан ортиқ қариндошларини ўлдиришда айбланган шахсни омма олдида қатл этишга мажбур қилган.
Фото: Видеодан кадр
Қатл Хост провинциясидаги стадионда бўлиб ўтди, у ерда 80 мингга яқин одам тўпланди, деб ёзди The Independent. БМТ содир бўлган воқеани «шафқатсиз ва ғайриинсоний» деб атади.
Мангал Фард исмли эркак ва унинг икки ўғли ўсмирнинг 13 нафар оила аъзосини, жумладан, бир неча бола ва аёлларни ўлдирганликда айбланди, деб ёзди Amu.tv.
Жабрланувчиларнинг қариндошларига жиноятчини кечириш таклиф этилди, бироқ улар рад этиб, ўлим жазосини қўллашни талаб қилди. Фарднинг ўғиллари ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинди, бироқ улар мамлакатда йўқлиги сабабли жазо «кечиктирилди».
The Taliban carried out a public execution of a man in a stadium before 80,000 spectators in Khost province!
— Nilofar Ayoubi 🇦🇫 (@NilofarAyoubi) December 2, 2025
What's even more alarming is that @AmuTelevision reports the executioner was a 13-year-old boy who pulled the trigger !!
This should Trigger a warning to the world.… pic.twitter.com/qbRpEPjPpn
Эркак Афғонистоннинг барча учта инстанцияси - қуйи, апелляция ва Олий суди ўлим ҳукмини тасдиқлаганидан сўнг отиб ўлдирилган, якуний маъқуллаш эса мамлакат олий раҳбари Ҳибатуллоҳ Охундзода томонидан чиқарилган.
Қайд этилишича, «Толибон» вакиллари қатлни томоша қилишга келганларга камерали телефонларни олиб киришни тақиқлаган. Афғонистонлик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нилуфар Айюбий томонидан эълон қилинган видеода қатл маросими бўлиб ўтган стадион атрофида одамлар тўпланганини кўриш мумкин.
БМТ ўзининг Афғонистон бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннетт орқали ушбу оммавий қатлни «ғайриинсоний, шафқатсиз ва халқаро ҳуқуққа зид» деб қоралади.
Таъкидланишича, бу «Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери амалга оширган ўн биринчи қатл.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026