Ўзбекистон | 11:59
2803
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин

Шанба куни кечқурун ва якшанбага ўтар кечаси айрим жойларда, 8 декабр куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари –7…+3, кундуз кунлари +3…+13 даража атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz

Ўзгидромет Ўзбекистон бўйича 5-8 декабр кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бугун кундузи Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг биринчи ярмида Тошкент, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

6–7 декабр кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шанба куни кечқурун ва якшанба кунига ўтар кечаси Тошкент, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси. Хоразм вилоятида якшанба куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ёмғир қорга айланиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан 5–7 декабрда кечалари –2...+3 даража, кундуз кунлари +8...+13 даража, шимолда кечалари –2...–7 даража, кундуз кунлари +3...+8 даража бўлади.

8 декабрда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 7–8 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 5 декабрда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 6–7 декабр кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 6 декабрда кечқурун ва 7 декабрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат асосан 5–7 декабрда кечалари 0...+2 даража, кундуз кунлари +9...+12 даража бўлади.

8 декабрда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +5...+7 даража бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид