Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск ЕИни тугатишга чақирди
Аввалроқ Европа комиссияси рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузгани учун X платформасини 120 миллион евро жаримага тортганди.
Америкалик тадбиркор Илон Маск Евроиттифоқни тугатишга чақирди.
“Европа Иттифоқи тугатилиши, суверенитет эса ҳукуматлар ўз халқини яхшироқ ифодалаши учун алоҳида мамлакатларга қайтарилиши керак”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Маскнинг қўшимча қилишича, бюрократия "Европани бўғиб аста-секин ўлимга олиб бормоқда”.
Аввалроқ Европа комиссияси расмий вакили Тома Ренйе Еврокомиссия рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузгани учун X платформаси 120 миллион евро жаримага тортилганини маълум қилганди.
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро эса ижтимоий тармоқнинг жаримага тортилишини "бу фақат бошланиши" деб изоҳлади.
Мавзуга оид
21:30 / 07.07.2026
SpaceX инвесторларга юпқа смартфон прототипини намойиш этди
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026