Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга келган Италия фуқаролари сони бир йилда қарийб 5 мингга кўпайди
2025 йилнинг январ–октябр ойларида Италиядан Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган фуқаролар сони 40,8 минг нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 минг нафарга ёки 12,3 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Италия фуқароларининг Ўзбекистонга сафарлари асосан саёҳат ва дам олиш мақсадларига тўғри келмоқда. Жумладан, ҳисобот даврида:
- саёҳат мақсадида – 38,6 минг нафар;
- қариндошларни йўқлаш учун – 1,2 минг нафар;
- хизмат сафари билан – 850 нафар;
- ўқиш мақсадида – 86 нафар;
- даволаниш учун – 3 нафар;
- тижорат мақсадида – 2 нафар Италия фуқароси Ўзбекистонга келган.
Италиядан келаётган туристлар оқимининг ўсиши Ўзбекистоннинг халқаро майдонда туристик йўналиш сифатидаги нуфузи ортаётганидан далолат беради.
Мавзуга оид
13:16 / 24.01.2026
Чакана ва улгуржи савдода ўсиш тенденцияси давом этмоқда
10:40 / 24.01.2026
Германия ва Италия ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди
13:43 / 23.01.2026
Ўзбекистон ташқи савдоси: Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи шериклар
17:36 / 22.01.2026