Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Андижонда энг кўп янги талаба ўринлари ташкил этилди
2025 йилнинг январ–сентябр ойлари давомида мамлакат олий таълим муассасаларида жами 5 100 та янги талаба ўрни фойдаланишга топширилган бўлиб, уларнинг энг катта қисми Наманган ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, янги ташкил этилган талаба ўринлари ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 300 та;
- Андижон вилояти – 1 800 та;
- Наманган вилояти – 2 000 та;
- Самарқанд вилояти – 1 000 та.
Шу тарзда, Наманган вилояти (2 000 та) ва Андижон вилояти (1 800 та) янги талаба ўринлари сони бўйича етакчи ҳудудлар сифатида қайд этилмоқда. Бу эса мазкур вилоятларда олий таълим инфратузилмасини кенгайтириш, талабалар учун қулай шароитлар яратиш ва ёшларнинг юксак малакали таълим олиш имкониятларини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этаётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
10:10
Импорт ҳажми қарийб 27 фоизга ошди
10:55 / 22.06.2026
Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони қарийб 5 миллионга етди
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
20:26 / 20.06.2026