Ўзбекистон | 13:23 / 10.12.2025
2551
1 дақиқада ўқилади

Адир ерлар аукцион орқали фермерларга сотилади

Мева-сабзавот етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида яйлов, қир ва адир ерлар саноатлашган боғ ва сабзавот хўжаликлари учун аукцион орқали тадбиркорларга таклиф этилади. Ерлар қийматининг 1 фоизи миқдоридаги нарх билан сотилиши кўзда тутилмоқда.

Фото: Kun.uz

Мулоқотда таъкидланишича, саноатлашган боғ, токзор барпо этиш, сабзавот ва озуқа экинлари етиштириш учун адир ерлар арзонлаштирилган тартибда аукционга чиқарилади.

Аукцион ғолиблари ердан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга қайта ижарага бериш имкониятига ҳам эга бўлади. Шу билан бирга, ерни ижарага бериш ҳуқуқи бепул тарзда расмий рўйхатдан ўтказилади.

Бу имкониятлар ҳисобига ишбилармон фермерлар келгуси йилнинг ўзида 100 минг гектар адир ерни қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид