Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорликка ажратилган субсидиялар бўйича янги назорат тартиби жорий этилди
Ҳукумат қарори билан тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилишини мониторинг қилиш, самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоссиз олинган ёки мақсадсиз ишлатилган субсидияларни қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, тадбиркорларга қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишда уларни ажратадиган ташкилот томонидан тадбиркор эришиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар белгилаб берилади.
Қайд этилишича, тадбиркорга субсидиялар ажратилиши ва уларнинг ижроси subsidiya.mf.uz платформаси орқали мониторинг қилинади.
Самарадорликни баҳолашда маълумотлар қуйидаги кетма-кетликда олинади:
тадбиркорнинг молиявий ва солиқ ҳисоботлари;
соҳавий идоралар ёки статистика органлари маълумотлари;
қўллаб-қувватлаш чоралари натижалари бўйича тадбиркор тақдим этган маълумотлар.
Шу билан бирга, самарадорлик ҳар бир тадбиркор кесимида иқтисодий, молиявий (бюджет) ва ижтимоий мезонлар асосида алоҳида баҳоланиши белгиланган.
Низомда субсидияларни қайтариш асослари ҳам кўрсатиб ўтилган. Хусусан, қуйидаги ҳолларда тадбиркорга тақдим этилган субсидиялар қайтарилади:
- шартнома (битим) бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаганда;
- маблағлардан мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланилгани аниқланганда;
- тадбиркор томонидан ҳужжатлар ёки маълумотларни нотўғри (бузиб) кўрсатиш, шунингдек субсидияни асоссиз олиш ҳолатлари аниқланганда.
Мавзуга оид
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
07:27 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига давлат бюджети ҳисобидан хизмат кўрсатишга рухсат берилди
20:08 / 05.05.2026
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
10:15 / 24.04.2026