Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ветнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади
Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Эшонов (қароргоҳи Жакартада жойлашган) Ветнам президенти Лионг Кионгга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.
Ханойдаги президент саройида бўлиб ўтган расмий маросим доирасидаги қисқа суҳбат чоғида Ветнам раҳбари Ўзбекистон президентига чуқур ҳурмат ва энг эзгу тилакларини етказишни сўради. У Ветнам мавжуд икки томонлама дўстона муносабатларни юқори баҳолашини ва уларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Ветнам ҳукумати Ўзбекистонни Марказий Осиёда ишончли ва устувор ҳамкор деб билади.
Ветнам президенти географик узоқликка қарамай, икки томонлама ҳамкорлик изчил равишда ривожланаётганини қайд этди. Шунингдек, у Ветнам Ўзбекистонни Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан боғлайдиган ўзига хос кўприк вазифасини ўташи ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканини қайд этди.
Мулоқот давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Ветнам ҳамкорлигини фаоллаштириш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Ветнам президенти Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ютуқларини, олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларини ва мамлакатда содир бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларни юқори баҳолади.
Элчи Ойбек Эшонов 2024 йил ноябрда Жакартада Индонезия президенти Субианто Прабовога ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган ва 2025 йил март ойидан бошлаб Жануби-Шарқий Осиё Давлатлари Ассоциацияси (АСEАН) ҳузуридаги доимий вакил сифатида аккредитациядан ўтган.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:45 / 23.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Ветнамга кириш қоидалари ўзгарди
10:45 / 18.06.2026