Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple 2026 йилда маҳсулотлари нархини ошириши мумкин
Бунга хотира чиплари етказиб берувчи Samsung ва SK hynix компаниялари билан келишувларнинг тугаётганлиги сабаб бўлмоқда.
Apple компанияси хотира чиплари инқирози фонида ўз маҳсулотлари нархини оширишни режалаштирмоқда.
Wccftech нашрининг ёзишича, бунга хотира чиплари етказиб берувчи Samsung ва SK hynix компаниялари билан келишувларнинг тугаётганлиги сабаб бўлмоқда.
Инсайдерларнинг маълум қилишича, Корея компаниялари 2026 йил январдан ўз маҳсулотлари нархини сезиларли даражада оширишни кўзлаган.
Улар HBM хотира чиплари ўрнига DDR5 чипларини кўпроқ ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу эса бозорда танқислик ва нархлар кўтарилишига олиб келади.
Бунинг натижасида Apple 2026 йилда чиқиши кутилаётган барча маҳсулотлари, жумладан, iPhone 18, iPhone Fold, MacBook Air, MacBook Pro каби қурилмалари нархларини оширади.
Мавзуга оид
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026
Кузда Apple 15 дан ортиқ янги гаджетни тақдим этади
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026