Жаҳон | 20:30 / 14.12.2025
3815
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Киевнинг тинчлик режаси бўйича янги таклифларига жавоб қайтармади – Зеленский

Украина президенти 14 декабр куни Берлинда АҚШ вакиллари, Германия канцлери Фридрих Мерц ва бошқа давлат раҳбарлари билан учрашади.

Фото: Getty images

Украина Киевнинг тинчлик режаси бўйича янги таклифларига АҚШдан ҳалигача жавоб олмади, деди Украина президенти Володимир Зеленский.

"Мен АҚШнинг жавобини ҳали олганимча йўқ. Музокара жамоаси орқали бир нечта муждаларни эшитдим ва мулоқотга тайёрман", - деди у.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, 14 декабр куни "Берлинда фаол дипломатик кун" бошланади. У АҚШ вакиллари, Германия канцлери Фридрих Мерц ва бошқа давлат раҳбарлари билан учрашади.

Украина президентнинг қайд этишича, Берлинда 20 банддан иборат режа кўриб чиқилади.

У Украинанинг НАТОга қўшилиши реал хавфсизлик кафолати сифатида кўрилгани, лекин "АҚШ ва Европадаги айрим ҳамкорлар буни қўллаб-қувватламагани"ни билдирди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид