Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамли хизматлар экспорти: қайси давлатлар энг кўп сотяпти?
Amazon’нинг улкан булутли бизнесидан тортиб, Spotify’нинг обунага асосланган стриминг хизматларигача — ўтган йили рақамли экспорт хизматлари ҳажми 4,8 трлн долларга етди.
Бундан ташқари, улар жаҳондаги барча хизматлар экспортининг учдан икки қисмидан ҳам кўпроғини ташкил қилди. АҚШ технологик гигантлари нафақат АҚШда, балки масалан, Google ва бошқа йирик компаниялар Европадаги бош қароргоҳларини жойлаштирган Ирландия каби мамлакатларда ҳам ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Ушбу рейтинг Жаҳон савдо ташкилоти маълумотлари асосида 2024 йилда рақамли экспорт ҳажми бўйича етакчи 30 та мамлакатни кўрсатади.
2024 йилда АҚШнинг рақамли экспорти 741 млрд долларга етди — бу жаҳон ҳажмининг 15 фоизини ташкил этади.
Meta ва Google’нинг миллиардлаб долларлик реклама бизнесларидан ташқари, бу тоифага онлайн таълим, молиявий хизматлар ва жисмоний ҳозирликсиз, масофадан туриб кўрсатилиши мумкин бўлган кенг кўламли сервислар киради.

488 млрд долларлик кўрсаткич билан Буюк Британия рақамли савдолар бўйича яна бир жаҳон етакчиси бўлиб қолмоқда. Бугун мамлакатда тахминан 3,2 миллион иш ўрни рақамли экспорт билан боғлиқ — асосан технология сектори ва молиявий хизматлар ҳисобига.
Маълумотлардан кўринишича, Ирландия учинчи ўринни эгаллаб, 425 млрд долларлик рақамли хизматларни экспорт қилган. Қолаверса, 2024 йилда унинг кўрсаткичи 24 фоизга ошган — бу энг йирик экспортчилар орасидаги энг тез ўсишдир. Ирландиянинг йирик технологик компаниялар учун Европа маркази сифатидаги мақоми туфайли минтақадаги рақамли савдоларнинг салмоқли қисми айнан шу давлатда қайд этилади ва бу унинг глобал рақамли иқтисодиётдаги таъсирини мустаҳкамлайди.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026