Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ядровий ёқилғини сақлаш ва ташиш бўйича талаблар жорий этилади
Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ядровий ёқилғини сақлаш ва ташишда хавфсизликни таъминлашга доир асосий қоидалар тасдиқланиши назарда тутилмоқда. Ҳужжат ядровий ёқилғи билан ишлаш жараёнида мумкин бўлган аварияларнинг олдини олиш, оқибатларни камайтириш ва тезкор жавоб бериш бўйича талабларни белгилайди.
Янги қоидалар ядровий ёқилғини сақлаш ва ташиш тизимларига қўйиладиган асосий техник ва ташкилий талабларни қамраб олади. Ҳужжатда атом станциялари, атом электр станцияси ҳудудида мустақил жойлашган сақлаш иншоотлари, АЭС ҳудудидан ташқаридаги ядровий ёқилғи сақлаш пунктлари ҳамда илмий-тадқиқот ядровий иншоотларига татбиқ этилиши назарда тутилган. Қоидалар лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва фойдаланилаётган объектлар учун ҳам амал қилиши белгиланган.
Қоидаларга кўра, атом энергиясидан фойдаланиш объекти лойиҳасида ядровий ёқилғини сақлаш ва ташиш тизими албатта назарда тутилган бўлиши лозим. Хавфсизликни асослаш бўйича асосий ҳужжат сифатида объектнинг хавфсизликни асослаш юзасидан ҳисоботи белгиланган бўлиб, унда нормал эксплуатация қоидаларининг эҳтимолий бузилиши, лойиҳавий авариялар бошланғич ҳодисалари ва лойиҳадан ташқари авариялар рўйхати келтирилиши талаб этилади.
Ҳужжатда лойиҳавий авариялар учун эҳтимолий бошланғич ҳодисалар қаторида табиий ва техноген ички-ташқи таъсирлар, энергия таъминотининг тўлиқ тўхташи, ядровий ёқилғи сақлаш иншоотида ёки ташиш воситасида ёнғин чиқиши, иссиқлик ажратувчи тўпламлар тушиб кетиши, сақлаш ҳавзасидан сизиб чиқиш эҳтимоли, шамоллатиш тизими ишдан чиқиши натижасида портлаш хавфини туғдирувчи аралашмалар ҳосил бўлиши каби ҳолатлар санаб ўтилган.
Шунингдек, объект ичида ядровий ёқилғини ташиш махсус транспорт воситаларида, транспорт комплектларида амалга оширилиши, қадоқлаш мосламалари ташиш жараёнида ишончли тарзда маҳкамланиши, кўтариш баландлиги имкон қадар минимал бўлиши кераклиги белгиланган. Ядровий ёқилғи мавжуд бўлган жойлар орқали ядровий ёқилғига алоқадор бўлмаган юкларни ташишга чекловлар ҳам назарда тутилган.
Қоидаларда ядровий ёқилғини сақлаш иншоотлари ёнғин сигнализацияси, шамоллатиш, ишчи ва фавқулодда ёритиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши, ёнғин ўчиришда нейтронларнинг самарали кўпайиш коэффициентини ошириши мумкин бўлган воситалардан фойдаланиш таъқиқланиши, сақлаш иншоотларида ёнувчан, заҳарли ёки портловчи моддаларни сақлашга йўл қўйилмаслиги каби талаблар баён этилган.
Якунда қоидаларга риоя этилиши устидан назорат Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан амалга оширилиши, эксплуатация қилувчи ташкилот қоидаларга риоя этилишини назорат қилиши ва камида йилига бир марта даврий текширув ўтказиб, натижаларини махсус ваколатли органга тақдим этиши шартлиги белгиланган. Қоидалар бузилганда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши кўрсатилган.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026