Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Ўртаер денгизида биринчи марта Россиянинг «яширин флоти» танкерига зарба берди
Кема жиддий шикастланди, аммо юксиз бўлгани сабабли, бу ҳужум «минтақадаги экологик вазиятга ҳеч қандай таҳдид солмаслиги» таъкидланмоқда.
Фото: Украина хавфсизлик хизмати
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) янги «мисли кўрилмаган операция» ўтказилганини эълон қилди - Россиянинг «яширин флоти» танкери илк бор Ўртаер денгизида Украина ҳудудидан 2 минг километр узоқликда йўқ қилинди.
Гап Qendil кемаси ҳақида кетмоқда, у кўп босқичли чора-тадбирлар натижасида Ўртаер денгизининг нейтрал сувларида УХХ Махсус операциялар маркази ҳаво дронлари билан урилган.
Ukraine's SBU struck shadow fleet tanker Qendil in neutral Mediterranean waters over 2,000 km from Ukraine for the first time, causing critical damage rendering it inoperable, sources tell RBC Ukraine. pic.twitter.com/CxNM7qLjLo
— WarTranslated (@wartranslated) December 19, 2025
Махсус операция вақтида кема юксиз эди. Бу ҳужум «минтақадаги экологик вазиятга ҳеч қандай таҳдид солмаслиги» таъкидланмоқда.
Маълум қилинишича, ҳужум оқибатида QENDIL танкери жиддий шикастланган ва энди ундан мақсадли фойдаланиш мумкин эмас.
Bloomberg тақдим этган навигация маълумотларига кўра, ушбу нефт танкери Уммон байроғи остида Ҳиндистондан чиқиб, Россиянинг Уст-Луга портига сузган.
«Тажовузкор давлат бу танкердан санкцияларни четлаб ўтиш ва Украинага қарши урушга кетаётган пулларни ишлаб олиш учун фойдаланган. Шунинг учун халқаро ҳуқуқ ва уруш қонунлари ва одатлари нуқтаи назаридан бу УХХ учун мутлақо қонуний нишондир. Душман Украина тўхтамаслигини ва дунёнинг исталган нуқтасида, қаерда бўлишидан қатъи назар, унга зарба беришини тушуниши керак», деб маҳаллий ОАВ УХХдаги манба сўзларини келтирди.
Россия президенти Владимир Путин Москвадаги йиллик матбуот анжумани чоғида Qendil танкерига зарба берилганидан хабар топди ва жавоб қайтаришга ваъда берди.
«Ҳозир хабар келди: Ўртаер денгизидаги яна бир танкеримизга ҳужум қилинди, буни жавобсиз қолдирмаймиз», деди Путин.
Россия президенти сўзларига кўра, «бу ҳеч қачон кутилган натижага олиб келмайди, таъминотни бузмайди ва охир-оқибат қўшимча хавф туғдиради». Путин бундай ҳаракатлар «мисли кўрилмаган кескинлашувга олиб келиши ва можарога айланиши мумкинлиги» ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ, ноябр ойи охирида Қора денгизда Туркия қирғоқлари яқинида Россиянинг «яширин флоти»га тегишли Virat ва Kairos танкерлари ҳужумга учраган эди.
Мавзуга оид
23:06 / 19.12.2025
Туркия мамлакат ҳудудига Россия дрони қулаганини маълум қилди
22:17 / 19.12.2025
Путин катта матбуот анжуманини ўтказди ва жанг майдонидаги муваффақиятларни эълон қилди
21:57 / 19.12.2025
“Ксенофобия Россиянинг фундаментал муаммоси” – Москвадаги фожианинг сабаблари ҳақида суҳбат
19:08 / 19.12.2025