Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Ўзбекистонга газ экспорти 2030 йилда тўрт баробар ўсиши мумкин
«Газпромбанк» иқтисодий прогнозлаш марказига кўра, Ўзбекистон Россиядан газ олиш ҳажмини 3 миллиарддан 12 миллиард куб метргача ошириши кутилмоқда.
Беш йил ичида «Газпром» компаниясининг Марказий Осиёга табиий газ етказиб бериш ҳажми икки баробардан кўпроққа ошади. Компания илгари Европа бозорига мўлжалланган ҳажмларни қаерга йўналтириш йўналишларини изламоқда, деб ёзди «Ведомости» нашри «Газпромбанк» иқтисодий прогнозлаш маркази маълумотларига таяниб.
Таъкидланишича, эҳтимолий таъминот ҳажми 19-20 миллиард куб метрга баҳоланмоқда.
Аниқлик киритилишича, 2030 йилга бориб, «Газпром» компаниясининг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорти 2,1-2,2 баробарга ўсиши мумкин. Асосий ўсишни импортни 3 миллиарддан 12 миллиард куб метргача оширадиган Ўзбекистон таъминлаши керак. Таъкидланишича, мамлакатда қазиб олиш ҳажми камаймоқда.
Қозоғистонда газ таъминоти билан боғлиқ вазият қандай бўлиши номаълум. Хитойнинг «шубҳаларига» қарамай, Остона Россиядан Қозоғистон орқали Хитойга газ қувури лойиҳасини амалга оширишга умид қилмоқда. У мамлакатнинг шимоли-шарқини газлаштириш имконини беради ва янги газ қувури йилига қўшимча 10 миллиард куб метр газ етказишни таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, санкциялар туфайли Россиянинг «Газпром» компанияси Европага экспортни тахминан беш баробарга қисқартирган. Шу билан бирга, компания «Сила Сибири 2» газ қувурини ишга туширган тақдирда ҳам барча ҳажмларни Хитойга йўналтира олмайди.
Мавзуга оид
08:46 / 16.07.2026
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026