Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилди
Баъзи ҳолатларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаш мумкин эмаслиги белгиланди.
Айрим қонун ҳужжатларига киритилган кўшимчаларга кўра, қуйидаги ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланди:
- агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги 3 ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши 5 иш кунидан ошмаган бўлса.
Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексдаги ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига ҚҚСни тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини 30 кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш киритилди.
Бундан ташқари, солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахслар ва якка тадбиркорларга солиқ органига солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли экани белгиланди. Мурожаатга ўзаро тасдиқланган ёки бир томонлама имзоланган ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси илова қилиниши лозим.
Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзлари президент қарорлари билан, фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш тарзида, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши кўзда тутилди.
Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан 10 иш кунида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт.
Мавзуга оид
09:00 / 09.06.2026
Барча олийгоҳларда «Тадбиркорлик асослари» фани ўқитилади
21:43 / 25.05.2026
Тадбиркорлар учун янги рақамли молиявий тизим таклиф қилинди
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
21:46 / 18.05.2026