Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тони Кроос ЖЧ-2026 фаворитларини айтди
Аввалроқ суперкомпютер қайси мамлакат жамоаси жаҳон чемпиони бўлишини аниқлаганди. Унга кўра, Испаниянинг чемпион бўлиш эҳтимоли 17 фоизни ташкил этади.
Германия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларини айтди.
Унинг фикрича, булар Испания, Португалия, Франция ва Марокаш терма жамоаларидир.
«Германияни асосий даъвогарлар қаторида кўрмаяпман. Жамоа чорак ёки ярим финалгача боришига ишончим комил», — дея қўшимча қилди Кроос.
Аввалроқ суперкомпютер қайси мамлакат жамоаси жаҳон чемпиони бўлишини аниқлаганди. Унга кўра, Испаниянинг чемпион бўлиш эҳтимоли 17 фоизни ташкил этади. Кейинги ўринда эса Франция жойлашган.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Унда илк бор 32та ўрнига 48та терма жамоа куч синашади.
Мавзуга оид
19:59
Жанубий Корея гуруҳдан чиқа олмагани можаро келтириб чиқарди
17:49
ЖЧ-2026 анонси. Фаворитлар плей-оффни бошламоқда
11:19
ЖЧ кундалиги. 1/8 финалнинг илк иштирокчиси маълум, Корея лагерида можаро, Кабо-Верде сардорида муаммо
21:50 / 28.06.2026