Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл Путиннинг қароргоҳига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги баёнотлардан кейин унинг манзилини махфийлаштирди
Шунингдек, Россия расмийлари Украина дронлари ҳужуми далилларини оммага тақдим этмаслиги маълум қилинди.
Фото: РИА Новости
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Валдайдаги Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уриниш ҳақидаги баёнотлари фонида унинг манзили/жойлашуви энди жамоатчилик олдида муҳокама қилиниши мумкин эмаслигини айтди. «Президентнинг қаерда жойлашганига келсак, ҳозирги шароитда бу мавзу ҳеч қандай оммавий муҳокама қилинмайди», деб таъкидлади у.
Песков, шунингдек, Россия расмийлари Украина дронлари ҳужуми далилларини оммага тақдим этмаслигини айтди ва воқеани тинчлик музокараларини бузишга қаратилган «террорчилик ҳаракати» деб атади. Унинг қўшимча қилишича, Россия Украина бўйича «музокаралар позициясини кучайтиради».
Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров 29 декабрга ўтар кечаси Украина Путиннинг Новгород вилоятидаги қароргоҳига 91 та дрон ёрдамида ҳужум қилишга урингани, улар ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан йўқ қилинганини айтган эди. Унинг сўзлари Россия Мудофаа вазирлигининг шу кечаси минтақа устида 18 та дрон уриб туширилгани ҳақидаги маълумотига зид.
Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатда ҳужумдан шикоят қилди ва Россиянинг Украина бўйича позицияси қайта кўриб чиқилишини айтди. Кейинроқ Трамп воқеани «жуда ёмон» деб атади.
Украина президенти Володимир Зеленский айбловларни рад этиб, ҳужум ҳақидаги маълумотни «Россиянинг навбатдаги ёлғони» деб атади. Унинг фикрича, Россия Киевдаги ҳукумат биноларига зарба бериш ва тинчлик музокараларини бузиш учун баҳона яратишга ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга оид
23:41 / 30.12.2025
Йил якунида ахборот уруши: Россия Путин қароргоҳига зарба берилганини айтмоқда
20:08 / 30.12.2025
Путин қароргоҳига дрон ҳужумини тасдиқловчи далиллар йўқ – ISW
19:50 / 30.12.2025
Кремл Путин қароргоҳига «ҳужум» юзасидан далил келтирмаяпти
17:46 / 30.12.2025