Жамият | 13:28
820
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида далаҳовлисида дам олаётган фуқаро қудуққа тушиб кетди. Ҳодиса жойига тезкор етиб борган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари уни қудуқдан олиб чиқиб, тиббиёт ходимларига топширди.

Фото: кадр из видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса куни кеча соат 12:27 да содир бўлган. Тошкент вилояти ФВББга Бўстонлиқ тумани Новобод маҳалласи ҳудудида жойлашган далаҳовлиларидан бирида фуқаронинг қудуққа тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида ФВВ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус қутқарув ишларини амалга оширган. Натижада қудуққа тушиб кетган фуқаро соғ-омон олиб чиқилиб, шифокорлар назоратига топширилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид