Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ва Сурия АҚШ ёрдамида алоқа канали яратмоқда
Сурия ва Исроил Вашингтон воситачилигида савдо, хавфсизлик ва махсус хизматлар фаолияти соҳаларидаги масалаларни мувофиқлаштириш учун платформа (канал) яратишга келишиб олди, деб хабар қилди АҚШ Давлат департаменти.
Фото: Mahmoud Hasano / Reuters
Исроил ва Сурия савдо, хавфсизлик ҳамда махсус хизматлар иши соҳаларидаги масалаларни мувофиқлаштириш учун алоқа канали яратишга келишиб олди. Dpa агентлиги сешанба, 7 январ куни АҚШ Давлат департаменти баёнотига таяниб шундай хабар тарқатди.
Америка томони маълумотларига кўра, Исроил ва Суриянинг юқори лавозимли вакиллари АҚШ воситачилигида Парижда учрашганидан сўнг, келишмовчиликларни бартараф этишга кўмаклашадиган ва тушунмовчиликлар пайдо бўлишининг олдини оладиган платформа яратиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Dpa’нинг аниқлаштиришича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу идораси ҳозирча бундай механизм яратилаётганини қатъий тарзда тасдиқламаган. Бироқ айрим баёнотлардан бирида Исроил билан Сурия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни “икки мамлакат манфаати учун” чуқурлаштириш зарурлиги қайд этилган.
2024 йил декабрда Исроил қуруқлик қўшинлари 1973 йилдаги Қиёмат куни уруши (Yom Kippur War)дан бери илк бор очиқ тарзда Сурия ҳудудига кирди — демилитаризация қилинган чегарабўйи ҳудудидан ўтиб. Бундан олдин Исроил армияси Сурия билан чегарадаги буфер зонада “ва зарурат туғилган яна бир қатор жойларда” кучларни жойлаштирганини маълум қилган эди: бу “Жўлан тепаликлари аҳолиси ва Исроил фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш” ҳамда кучларнинг ўзини ҳимоя қилиш учун қилингани айтилган.
Сурия ва Исроил расман 1948 йилдан бери уруш ҳолатида. Исроил Мудофаа кучи (ЦАҲАЛ) Суриядаги нишонларга мунтазам зарба беради. Dpa эслатишича, Исроил бу операцияларнинг мақсадини қурол-яроғ омборлари ёки ҳарбий техника захираларини йўқ қилиш, деб изоҳлайди.
АҚШ Давлат департаменти баёнотига кўра, Париждаги учрашувдан кейин Исроил ва Сурия хавфсизлик соҳасида узоқ муддатли келишувлар устида ишлаш истагини тасдиқлаган. АҚШ буни олқишлаган.
Ўтган йил сентябрида Исроил ва Сурия хавфсизлик бўйича келишув тузиш мақсадида музокаралар олиб бораётганини маълум қилган эди. Бундай келишув чегарабўйи ҳудудда суриялик ва исроиллик кучларнинг мавжудлиги (жойлашуви)ни тартибга солиши керак.
Мавзуга оид
08:08
АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда
23:30 / 07.01.2026
АҚШ Эрон олий раҳбарини йўқ қилиши мумкин – сенатор Грэм
21:07 / 07.01.2026
Энг машҳур жосуслардан бири Олдрич Эймс АҚШ қамоқхонасида вафот этди
20:38 / 07.01.2026