Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади
Ёшлар терма жамоаси дастлабки турда Ливан устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар ўртасида Осиё Кубоги бошланди.
Ўзбекистон U23 терма жамоаси гуруҳнинг дастлабки ўйинида Ливан ёшлари билан куч синашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромов ҳисобига ёзилди. Ливанликлар таркибида Леонардо Шаҳин дубл соҳиби бўлди.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида Жанубий Корея ва Эрон ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолди – 0:0.
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари навбатдаги ўйинни 10 январ куни Эронга қарши ўтказади.
U23 Осиё Кубогида 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга ажратилган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳда 1- ва 2- ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига чиқади. Ушбу мусобақанинг бошқаларидан фарқли жиҳати шундаки, унда Олимпиада йўлланмаси ўйналмайди. Шу сабабли, кўплаб жамоалар асосий таркиб билан иштирок этмаяпти.
U23 Осиё Кубоги 2013 йилдан бери ўтказилмоқда. Унда Япония ёшлари энг кўп – 2 марта ғолиб чиққан, шу жумладан сўнгги турнирда ҳам. Шунингдек, Ироқ, Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳисобида биттадан ғалаба бор.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026