Жаҳон | 21:34 / 07.01.2026
7624
2 дақиқада ўқилади

Зеленский худди Мадуро каби Рамзон Қодировни ҳам қўлга олишни таклиф қилди

Балки шунда Путин буни кўриб, ўйланиб қолар, деди Украина президенти журналистлар билан мулоқотда.

Фото: Getty images

АҚШ урушни тўхтатиш ва Владимир Путинга босим ўтказиш учун Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировни қўлга олиш бўйича ҳарбий операция ўтказиши мумкин, деди Украина президенти Володимир Зеленский.

«Марҳамат, мана сизга [Венесуэла президенти Николас] Мадуро билан боғлиқ мисол. Операция қилишди. Натижани ҳамма, бутун дунё кўрди. Бу тезда амалга оширилди. Майли, Қодиров билан ҳам, ўша қотил билан ҳам қандайдир операция қилишсин. Балки шунда Путин буни кўриб, ўйланиб қолар», деди Зеленский журналистлар билан мулоқотда.

Унинг сўзларига кўра, АҚШда Россияга реал босим ўтказиш учун воситалар бор ва улардан қандай фойдаланишни билади, бироқ бунинг учун Вашингтонда Украина устувор бўлиши керак. Ҳозирча АҚШ президенти Доналд Трампнинг вакиллари Россия билан музокаралар олиб бормоқда, аммо улар «вақтни чўзмоқда», деди Зеленский.

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров сўнгги пайтларда омма олдида кам кўриниш бермоқда. «Новая газета. Европа» нашрига кўра, у оғир касал. Бир тахминга кўра, унда буйрак билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин, бошқа тахминга кўра, унда ошқозон ости бези некрози бор.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид