Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
2026 йил 1–3 январ кунлари Хитойдан Ўзбекистонга авиачипталарни брон қилиш сони ўтган йилга нисбатан икки баравар ошди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Фото: uzbekistan.travel
Хитойнинг “Синхуа” ахборот агентлиги маълумотига кўра, хитойлик кўплаб сайёҳлар янги йилнинг дастлабки кунларида саёҳат учун Ўзбекистонни танлаган. Таҳлилчилар бу ўсишни Хитой фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий этилиши билан боғлаган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон сайёҳларни нафақат бой тарихи ва маданий мероси, балки замонавий инфратузилмаси, янги йўналишлар ҳамда қулай ҳаво қатновлари билан ҳам ўзига жалб қилмоқда.
Ўзбекистон статистик манбаларига кўра, сўнгги йилларда Хитойдан келаётган сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошган. Жумладан, 2024 йилда мамлакатга Хитойдан 74,3 минг сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, бу 2023 йилга нисбатан қарийб 75 фоизга кўп.
Ижобий динамика 2025 йилда ҳам давом этган: январ–октябр ойларида Ўзбекистон Хитойдан 217 мингга яқин сайёҳни қабул қилган. Йил якунида бу кўрсаткич 250 минг кишидан ошиши кутил сав қилинмоқда — бу ўтган йилга нисбатан 3 баравардан кўпроқ.
Экспертлар саёҳатларнинг кўпайишини визасиз режим билан бир қаторда, якунланган Туризм йили доирасида Ўзбекистоннинг Хитой сайёҳлик бозорида фаол тарғиб қилиниши, шунингдек, икки мамлакат йирик шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар кенгайгани билан ҳам изоҳламоқда.
Хитойлик сайёҳлар оқимининг ўсиши Ўзбекистоннинг Осиёдан келувчи сайёҳлар орасида, айниқса, байрам таътиллари даврида тобора оммалашиб бораётганини кўрсатиб, туризм соҳаси учун янги имкониятлар очиши таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
07:56 / 08.01.2026
Дунёда энг кўп чой қаерда ишлаб чиқарилади?
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
23:02 / 05.01.2026