Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди
Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Агентлик бундай харажатлар давлат томонидан қопланишини эслатиб, ҳеч қандай пул ўтказмасликка чақирди.
Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини юртга олиб келиш учун турли пластик карталарга пул йиғиш акциялари ўтказилмоқда. Миграция агентлиги ушбу ҳолат юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.
Таъкидланишича, айрим ҳолатларда фирибгарлар эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, пул ишлаб олишга уринмоқда.
«Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл — Миграция агентлигига мурожаат қилиш», – дейилади хабарда.
Агентлик агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинишини эслатиб ўтди.
Шу каби вазиятларда агентликнинг қуйидаги рақамларига мурожаат қилиш сўралади:
- (71) 202−33−55;
- 1282;
- Telegram бот: @huquqiy_yordam_uzbot.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
21:32 / 02.06.2026
6 вилоятда Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
20:10 / 23.05.2026
Иккита хусусий бандлик агентлигининг фаолияти тугатилди
14:51 / 02.01.2026