Ўзбекистон | 21:32
537
4 дақиқада ўқилади

6 вилоятда Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Жанубий Кореяга ишга юборишга ваъда бериб, фуқаролардан юз минглаб долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Миграция агентлиги комплаенс хизмати билан ҳамкорликда Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида “И.А,” МЧЖ раҳбари С.Б. 48 нафар фуқаронинг ишончига кириб, 384 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 28800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида фуқаро С.А. 2 нафар фуқарони миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Жанубий Корея давлатига ишга юборишини айтиб, жами 24000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Навоий вилоятида фуқаро Б.Н. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга юборишини айтиб, 22200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида фуқаролар М.А. (муқаддам судланган) ва Ш.Т. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни 33000 АҚШ доллари эвазига Миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, 22000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1200 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида фуқаро С.Б. фуқаролар М.П. ва Ж.Ш.ни Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб 21,5 млн сўм ва  600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.Қ. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, 19000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида фуқаро Х.Ш. фуқаролар М.Д. ва А.Д.ни миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Жанубий Кореяга ишга юбориш ва имтиҳонлардан ўтказишни ваъда қилиб, 19000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро Б.К. фуқаро Н.М.нинг ишончига кириб, уни Жанубий Корея давлатига ишга юборишини айтиб, 9 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида фуқаролар Н.Р. ва Р.Қ. 12000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Ё.О.ни Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, шундан 6600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида фуқаро М.Ф. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни 20000 АҚШ доллари эвазига миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Жанубий Кореяга юборишини айтиб, шундан 6000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 200 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)  ва 25, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид