1) Россиянинг “Союз-5” ракетасининг биринчи парвози

Икки босқичли, ўрта синфга мансуб истиқболли Россия ракета-ташувчиси “Союз-5” Бойқўнғир космодромида турибди. У 2025 йил охирида илк парвозни амалга ошириши керак эди, аммо, афтидан, дебют парвози 2026 йилга кўчирилган.

“Союз-5” Ер паст орбитасига 17 тоннагача фойдали юк чиқара олади. Давлат корпорацияси режаларига кўра, ракета тижорат жиҳатдан муваффақиятли бўлиб, хорижий мижозларни жалб қилиши кутилмоқда.

2) “Артемида II”

“Артемида II” миссиясига тайёргарлик Флоридадаги Кеннеди космик марказида жадал давом этмоқда: Space Launch System ракетаcи ва Orion кемаси монтаж-синов корпуси ичида тўлиқ йиғилган. Эҳтимол, феврал ойида “Артемида II” Флориданинг космик соҳилидан ўн кунлик парвозга йўл олади.

Тўрт нафар астронавт — Рид Вайзман, Виктор Гловер, Кристина Кох (учаласи NASA'дан) ва Жереми Хансен (Канада космик агентлигидан) Ойга саёҳат қилади. Бу SLS ракетаси ва Orion кемасининг илк пилотли парвози бўлади. Агар февралдаги старт қолдирилса ҳам, “Артемида II” парвози баҳор ёки ёз ойларида амалга ошиши эҳтимоли юқори.

3) Starship орбитал ёнилғи қуйилишини намойиш этиш

Кейинги миссия — 2026 йил учун Starship “йўл харитаси”даги энг муҳим босқичлардан бири. Катта кўламли орбитал ёнилғи қуйилишини намойиш қилиш — Starship Ер паст орбитасидан ташқарига чиқиши учун муҳим омил. SpaceX бу технологияни NASA билан шартнома доирасида Starship’ни Ойга жўнатишдан олдин ҳам, келажакдаги Марс парвозлари учун ҳам ишлаб чиқиши керак.

4) Starship’ни “ушлаб олиш”

SpaceX яқин ойлардаёқ Starship’нинг кейинги версияси — V3 (Starship версия 3)ни илк синов парвозига чиқаришни режалаштирмоқда. Бу учириш аввалги тестларга ўхшайди: Жанубий Техасдан старт ва океанга аниқ қўниш билан суборбитал парвоз.

Агар барчаси муваффақиятли ўтса, кейинги қадам — Starship’ни Ер паст орбитасига чиқариш, сўнг қайтиб келиб шимолий Мексика устида атмосферага кириш бўлади. Шундан кейин кемани Техасдаги старт майдончасида хизмат кўрсатиш минораси ёрдамида “ушлаб олиш”га уринишади. Муваффақиятли “ушлаш” Starship’ни тўлиқ қайта ишлатиш сари улкан қадам бўлади.