Россиялик пропагандачи Владимир Соловёв ўзининг «Соловьёв LIVE» муаллифлик дастури эфирида Россия Украинада бўлгани каби постсовет ҳудудидаги бошқа мамлакатларида ҳам «махсус ҳарбий операция» ўтказиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
У эфирда АҚШнинг Гренландия ва Венесуэлага нисбатан ҳаракатларини эслаган.
«Дунё ўзи учун аниқ белгилаб олди. Америка шундай демоқда: «Бу меники ва мен барча қонунларга тупураман. Европанинг эртакларига тупураман, менга Гренландия керак – уни оламан. Мен барча келишувларингизга тупураман, менга Венесуэла керак – уни оламан».
Шундан сўнг Соловёв Россиянинг ҳаракатлари билан параллел ўтказган ва «таъсир ҳудудлари»ни муҳокама қилган. Унинг фикрича, ҳозирда Москва учун устувор вазифа Сурия ҳам, Венесуэла ҳам эмас, балки Арманистон ва Марказий Осиё давлатлари бўлиши керак.
«Биз ўз позицияларимизни йўқотмаслигимиз керак. Аммо биз учун энг асосийси – ўзимизга яқин хориж мамлакатлари. Арманистондаги воқеалар биз учун Венесуэладаги воқеалардан кўра анча оғриқли. Арманистондан айрилиш – биз учун улкан муаммо.
Бизнинг Осиё, Ўрта Осиё, улар Марказий Осиё деб атайдиган минтақадаги муаммолар – Россия учун улкан муаммо бўлиши мумкин. Ва биз ўз мақсад ва вазифаларимизни жуда аниқ белгилаб олишимиз керак. Шуни очиқ айтиш керак: «Ўйинлар тугади».
Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик. Агар миллий хавфсизлигимиз учун Украина ҳудудида «СВО» (Россия расмийлари Украинадаги урушни махсус ҳарбий амалиёт деб атайди) бошлашимиз керак бўлган бўлса, нега айнан шу мантиқдан келиб чиқиб, таъсир доирамизнинг бошқа нуқталарида ҳам «СВО» бошлай олмас эканмиз?
Балки миллий доктринамизни аниқ ифодалаб олиш керакдир? Ва бизнинг таъсир доирамиз қаерда эканини очиқ айтишимиз лозим. Шунда ҳаммаси ойдинлашади. Ҳаммаси…», – деган пропагандачи.
Қайд этиш керакки, Соловёв Россиянинг энг агрессив пропагандачиларидан бири бўлиб, бундан олдин ҳам ўз чиқишлари билан МДҲ мамлакатлари жамоатчилигида кескин норозилик уйғотган.
Жамоатчилик реакцияси
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, сиёсий фанлари доктори, профессор















