Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари этиб тайинланди
Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фото: Ўзбекнефтгаз
«Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбариятида янги тайинлов амалга оширилди. Компания маълумотига кўра, адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев Бошқарув раисининг комплаенс ҳамда коррупцияга қарши ички назорат йўналиши бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Маълум қилинишича, мазкур лавозим доирасида комплаенс талабларига риоя этилишини таъминлаш, ички назорат механизмларини кучайтириш, коррупция хавф-хатарларини олдини олиш ва корпоратив бошқарувда шаффофликни оширишга қаратилган ишлар мувофиқлаштирилади.
Зоҳид Караев тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.
Тайинлов ҳақидаги расмий маълумот «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг телеграм каналида эълон қилинган.
Мавзуга оид
11:02 / 04.02.2026
Хоразм вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
21:33 / 03.02.2026
Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғига янги ўринбосар тайинланди
13:33 / 03.02.2026
Самарқандда икки туманга янги ҳокимлар тайинланди
20:08 / 29.01.2026