Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГФР ҳукумати: Украинадаги энергия таъминоти фалокатли ҳолатга яқин
ГФР ТИВ вакили маълум қилишича, Германия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг энергетика объектларига зарбалари ва қаттиқ совуқлардан жабр кўраётган украиналикларга гуманитар ёрдам учун яна 60 млн евро ажратди.
Россиянинг Украина ҳудудига давом этаётган зарбалари оқибатида мамлакат инфратузилмаси ва энергия таъминоти “коллапс” ёқасига келиб қолган, деб билдирди Германия Ташқи ишлар вазирлиги душанба, 19 январ куни. Вазирлик расмий вакилининг айтишича, ГФР ТИВ Россиянинг энергетика объектларига қаратилган “шафқатсиз ҳужумлари” ва кучли совуқлардан азият чекаётган украиналиклар учун гуманитар ёрдамга қўшимча 60 млн евро ажратган.
ТИВ вакили аниқлаштиришича, ушбу маблағлар ҳисобига фронт олди ҳудудларидаги аҳоли энг зарур товарларни сотиб олиши учун пул тўловларини олади. Булар қаторига паноҳгоҳлар учун авариявий генераторлар, иситиш тизимлари, кийим-кечак ва кўрпа-тўшаклар киради. Қўшимча чоралар кўриш имкониятлари ҳам ўрганилмоқда.
Украина энергия тизимига қаратилган узоқ давом этаётган ва оммавий Россия ҳужумлари кескин совуқ тушиши билан бирга бир қатор минтақаларда ўта жиддий вазиятга олиб келган. Хусусан, 19 январга ўтар кечаси Россия қўшинлари Чернихив вилоятига ҳужум қилиб, энергетика инфратузилмасининг бирйўла 5 та муҳим объектига зарар етказган. “Черниговоблэнерго” компанияси маълумотига кўра, ўн минглаб истеъмолчилар электрсиз қолган. Энергетиклар таъмирлаш ишларини бошлаган, бироқ хавфсизлик вазияти туфайли тиклаш узоққа чўзилиши мумкин.
19 январ тонги ҳолатига кўра, ҳужумлар оқибатида Суми, Одесса, Днипропетровск, Харкив ва Чернихив вилоятларидаги истеъмолчилар электр таъминотидан узилган, деди Украина энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Артём Некрасов брифингда.
Некрасовнинг сўзларига кўра, Киев шаҳри ва Киев вилоятида энергетика ҳолати айниқса мураккаблигича қолмоқда, совуқлар эса энерготизимга қўшимча юк бўляпти. Пойтахтда электр таъминотини тиклаш устида 60 та бригада ишламоқда, шулардан 12 таси бошқа ҳудудлардан жалб қилинган. Тақсимлаш тизими операторлари тармоқ чекловларини қўллашда давом этмоқда. Илгари эълон қилинган соатбай ўчириш жадваллари эса ҳозирча вақтинча амал қилмаяпти.
Аввалги ҳафталарда бўлганидек, Одесса вилоятида ҳам тармоқ чекловлари сақланиб қолмоқда: у ерда РФнинг олдинги ҳужумларидан кейин авария-тиклаш ишлари давом этяпти.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026