Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макроннинг кўзойнаги iVision Tech компанияси қийматини 4 миллион долларга оширди
Франция президенти Давосдаги нутқи пайтида Pacific S.01 кўзойнагини тақиб, шов-шувга сабаб бўлган эди.
Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэл Макрон учувчиларникига ўхшаш кўзойнакда Давосдаги йиллик Жаҳон иқтисодий форумида нутқ сўзлаганидан кейин iVision Tech ишлаб чиқарувчиси акциялари қиймати бир кунда деярли 28 фоизга кўтарилди.
Франциянинг Henri Julien элита кўзойнаклар брендига эгалик қилувчи компания Макрон Pacific S.01 моделини таққанини, унинг нархи 659 евро (тахминан 9,3 млн сўм) эканини маълум қилди. Бош директор Стефано Фолчернинг тушунтиришича, бу «шубҳасиз, акцияларга катта таъсир кўрсатган».
Акцияларнинг ўсиши Италия компаниясининг бозор капитализациясига тахминан 4,1 миллион доллар қўшди.
Макроннинг кўзойнакдаги тасвирлари ижтимоий тармоқларни тўлдирди, ҳамма жойда 1986 йилда Том Круз иштирокидаги «Топ Ган» фильми эсланди. Ҳатто АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам бу борада фикр билдирди.
Елисей саройининг тушунтиришича, Макроннинг қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакни тақишига кўз қон томирлари ёрилишидан ҳимоя қилиш зарурати сабаб бўлган.
Мавзуга оид
13:22 / 23.03.2026
Ўзбекистон Франция билан қўшма аграр тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўймоқчи
10:54 / 23.03.2026
Парижда сўл кучлар устун келди: Грегуар мэрликни қўлга киритди
13:43 / 21.03.2026
Франция “соя флоти” танкерини қўлга олди
15:29 / 17.03.2026