Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда уйлар нархи 8 фоизга қимматлашди
Ўзбекистонда ўтган йил давомида уй-жой нархларининг ўртача ўсиши 8 фоизни ташкил этди. Нархларнинг энг кўп ошиши Сурхондарё (+19,5 фоиз), Қорақалпоғистон (+15,6 фоиз) ва Фарғонада (+15,5 фоиз) қайд этилди. Пойтахтда нархлар деярли ўзгармаган бўлса, Андижон вилоятида пасайиш кузатилди.
Фото: Kun.uz
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистон кўчмас мулк бозори динамикасига оид янгиланган таҳлилини эълон қилди.
Қайд этилишича, 2025 йил якунлари бўйича республикада уй-жой олди-сотди шартномалари сони 295 мингтани ташкил этиб, 15 фоиздан зиёдга ўсган.

Ҳудудлар кесимида
Йил давомида фаолликнинг энг сезиларли ўсиши Бухоро (25,7 фоиз), Сирдарё (23,3 фоиз) ва Самарқанд (19,7 фоиз) вилоятларида кузатилди. 2025 йилда республика бўйича уй-жой олди-сотди битимларининг тахминан 30 фоизи пойтахт бозори ҳиссасига тўғри келди. Тошкент шаҳрида савдо ҳажми 18,2 фоизга ошиб, тахминан 84 минг битимни ташкил этди.

Иккиламчи уй-жой бозорида нархлар динамикаси
Ўтган йил якунларига кўра, кўчмас мулк иккиламчи бозорида нархлар динамикасининг мўътадил тезлашиши кузатилди. Республика бўйича иккиламчи уй-жой бозорида нархларнинг ўсиши ўртача 8 фоизни ташкил этди, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 6,2 фоиз даражасида бўлган.
Йил давомида нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилиб, ушбу ҳудудларда уй-жой нархининг ўртача йиллик ўсиши тахминан 17 фоизни ташкил этди.
Йил якунига кўра, иккиламчи уй-жой учун энг юқори нархлар пойтахтда сақланиб қолди. Шунингдек, нисбатан юқори нархлар Самарқанд вилоятида — бир квадрат метр учун 834 доллар, Тошкент вилоятида эса — бир квадрат метр учун 682 долларни ташкил этди.
Уй-жой учун энг паст нархлар Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди — бир квадрат метр учун 378 доллар. Шунингдек, нисбатан паст нарх даражаси Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида кузатилиб, у ерда бир квадрат метрнинг ўртача қиймати тахминан 454 долларни ташкил этди.
Пойтахт кўчмас мулк бозоридаги вазият
Тошкент шаҳридаги иккиламчи уй-жой бозорида ўтган йил давомида бир квадрат метр хонадоннинг ўртача қиймати 0,6 фоизга ошди. Шу билан бирга, нархларнинг сезиларли пасайиши Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида кузатилди – тахминан 5 фоиз.
Шу билан бирга, бирламчи кўчмас мулк бозорида нархларнинг анча сезиларли ўсиши қайд этилган – 9 фоизлик ўсиш. Пойтахтда энг юқори нарх ўсиши Миробод (18 фоиз), Яшнобод (14 фоиз) ва Мирзо Улуғбек (13,5 фоиз) туманларида кузатилди.
Мавзуга оид
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
14:50 / 07.02.2026
Кўп квартирали уйларда тўловлар фақат “Менинг уйим” орқали юритилади
16:20 / 29.01.2026
Ҳудудлар кесимида уй-жой қурилиши: Тошкент вилояти, Хоразм ва Фарғона пешқадам
10:23 / 28.01.2026