Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент юртдошларни аҳолини рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди
Шавкат Мирзиёев бундай муҳим тадбир 37 йил ичида биринчи марта ўтказилаётганини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 январ куни ўтган йиғилишда Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ҳам муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, ҳозиргача 7 миллион 613 минг хонадондан 4 миллион 776 минги рўйхатдан ўтди. Лекин бу борадаги ишлар Тошкент шаҳри, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент вилоятида секин кечмоқда.
«Бундай муҳим тадбир 37 йил ичида биринчи марта ўтказиляпти. Рўйхатга олиш – ҳар бир маҳалла, ҳар бир оиланинг реал ҳолатини аниқлаш, келгуси режаларни шунга қараб белгилаш, энг асосийси, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган самарали механизмларни йўлга қўйишга хизмат қилади», деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев барча юртдошларни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.
Мавзуга оид
12:18
Рўйхатга олишда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ чиққанига изоҳ берилди
11:58
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
11:10
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
12:17 / 30.06.2026