Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон—Ўзбекистон: “Дўстлик” канали тозаланади, Сирдарёда 10 гидропост ўрнатилади
Қозоғистоннинг Kazinform халқаро ахборот агентлигида икки давлат ўртасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган мақола эълон қилинди. Унда “Дўстлик” давлатлараро каналини тозалаш ва Сирдарёда 10 та автоматлаштирилган гидропост ўрнатиш режалари маълум қилинган.
Қозоғистоннинг Kazinform халқаро ахборот агентлигида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган мақола эълон қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Нашрда қайд этилишича, Туркистон вилоятида ўтказилган қўшма ишчи гуруҳ йиғилишида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилган. Учрашувда Қозоғистон сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ҳамда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кошеров иштирок этган.
Музокаралар давомида Марказий Осиёда сув-энергетика ҳамкорлигининг ўзаро манфаатли ва барқарор механизмини ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар икки томонлама ҳамкорлик доирасида “Дўстлик” давлатлараро каналини тозалаш ва таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратган. Маълум қилинишича, жорий йилда канални механизациялашган тарзда тозалаш ва бош иншоотларни таъмирлаш ишлари давом эттирилади.
Шунингдек, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашишга келишиб олинган. Бундан ташқари, Сирдарё дарёсида 10 та автоматлаштирилган гидропост — ҳар бир давлат ҳудудида 5 тадан иншоот ўрнатиш лойиҳасини амалга оширишни бошлаш режалаштирилган.
Мақолада таъкидланишича, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа трансчегаравий сувларни тақсимлашда шаффофлик ва аниқликни таъминлашга қаратилган. Айни пайтда GIZ томонидан техник топшириқни ишлаб чиқиш ишлари якунланган.
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026