Ўзбекистон | 20:30
921
2 дақиқада ўқилади

Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрининг шамоллар табиий вентиляциясини назорат қилиш онлайн харитаси ишга туширилади.

Фото: Анвар Илёсов

Тошкент шаҳрида шамол йўналишлари ва шаҳар табиий вентиляциясини урбанистик моделлаштириш (Urban digital twins) ташкил этилади.

Бу орқали:

– шаҳарга кириб келувчи шамоллар тўхтаб қолиши мумкин бўлган зоналар аниқланади;

– шамол тезлиги ва унинг йўналишини ўзгартирувчи омиллар белгиланади;

– шаҳарнинг табиий вентиляцияси коридорларини аниқлаб, унга таъсир қилувчи омиллар, хусусан, режалаштирилган бинолар қавати пасайтирилади, очиқ майдонларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади;

– аҳоли истиқомат қилувчи мавзеларда датчиклар орқали ҳаво (шамол) айланишини назорат қилиб, унинг ҳаракатланишини тезлаштириш омиллари аниқланади.

Тошкент шаҳрининг шамоллар табиий вентиляциясини назорат қилиш онлайн харитаси ишга туширилади.

Тадқиқот натижалари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, Тошкент шаҳрининг бош режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.

Қайд этилишича, қуйидагилар учун зарур бўлган инфратузилманинг асослари яратилади:

- Тошкент шаҳрида шамолнинг ўртача тезлигини (ердан 1,5–3 метрдан бошланган баландликдаги) 25 фоизгача ошириш;

– атмосфера ҳавосининг ифлосланган ҳолда шамолсиз тўхтаб қоладиган кунлар сонини бир йилда 30 фоизга камайтиришга эришиш;

– атмосфера ҳавосида PM 2.5 заррачалари туриб қоладиган кунлар сонини 25 фоизга қисқартириш;

– ёз фаслларида кўчаларда инфратузилма шаклланадиган ҳаво ҳароратини 0,5 – 1,5 даражагача тушириш.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид