“Риск йўқ, 100 фоизлик кафолат”, “уйда ўтириб осон пул ишлаш”, “чет эл саёҳатига бепул йўлланма”. Бу каби жимжимадор тушунчалар молиявий саводхонлиги етарли бўлмаган одамларни ўзига жалб қилмай қўймайди. Айни шу каби шиорлар билан қўштирноқ ичидаги “инвестицион” ташкилотлар миллионлаб инсонларни чув туширган.

Иқтисодиётда бир-бирига ўхшаш икки тушунча борки, уни кўпчилик адаштириб юборади. Аммо бири қонуний фаолият сифатида рухсат этилган, иккинчиси Жиноят кодексида ноқонуний деб белгиланган. Булар “Тармоқли маркетинг” ва “Молиявий пирамида”. Ушбу мақолада шу тушунчалар ҳақида фикр юритамиз.

Фото: Pixabay 

ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА

Тармоқли маркетинг (ёки кўп поғонали маркетинг, инглизча multilevel marketing, MLM)товар ва хизматларни мустақил дистрибюторлар (сотувчи агентлар) орқали сотиш йўли. Бунда ҳар бир мустақил агент ўзи бошқа агентни таклиф қилиш ҳуқуқига эга, у таклиф этган барча агентларнинг рўйхатдан ўтишидан ва агентлар томонидан сотиладиган ҳар бир маҳсулот тушумидан фоиз ёки бонус кўринишида даромад олади. 

Тармоқли маркетинг ёлланма ишчилар (агентлар) учун рағбатлантириш усули бўлиб, фаолликка яраша даромад ҳам пропорционал белгиланса, савдо бизнеси учун фойдали бўлади. Унинг молиявий пирамидадан асосий фарқи – мақсадида: маҳсулот ёки хизматни сотиш. Иккинчиси эса янги иштирокчиларни жалб қилиш билан шуғулланади.

Фото: Shutterstock 

МОЛИЯВИЙ ПИРАМИДАНИ АНИҚЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Барча савдо жараёнларида даромад маҳсулот (хизмат)дан келса, пирамидада аниқ маҳсулот йўқ, бор бўлса ҳам у иккинчи даражали рол ўйнайди.

Баъзида молиявий пирамидалар ўзларини “ҳалол бизнес” сифатида кўрсатиш учун ҳам маҳсулот ёки хизматни номигагина “сотади”. Қуйидаги