Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил қурилиш ишларининг асосий улуши бино-иншоотлар қурилишига тўғри келган
2025 йилда Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг катта улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу йўналиш умумий қурилиш ишларининг 69,7 фоизини ташкил этиб, ҳажми 218,7 трлн сўмга етган. Бу мамлакатда турар жой, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва инфратузилма объектлари қурилишига бўлган талаб юқори эканини кўрсатади.
Шу билан бирга, фуқаролик объектлари қурилиши ҳажми 64,9 трлн сўм, ихтисослаштирилган қурилиш ишлари эса 30,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бино ва иншоотлар қурилиши улушининг юқори бўлиши шаҳарсозлик, инфратузилмани янгилаш, аҳолини турар жой билан таъминлаш ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларининг фаол амалга оширилаётгани билан изоҳланади.
Мавзуга оид
13:42 / 23.04.2026
"Жавобгарлар қочиб қолишди" – Фарғона ситида ток урган боланинг аҳволи ўнгланмаяпти
08:32 / 23.04.2026
Наманганда икки нафар бош мутахассис пора билан ушланди
08:55 / 19.04.2026
Солиқдан озод гаджетлар ва тожга даъвогар Синдоров — ҳафта дайжести
07:33 / 17.04.2026