Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозор хизматлари ҳажми бўйича етакчи ҳудудлар маълум қилинди
2025 йил январ–декабр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 050,3 трлн сўмни ташкил этган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб хизматлар соҳаси барқарор ўсишни сақлаб қолган. Айниқса, йирик шаҳарлар ва иқтисодий фаол ҳудудларда хизматлар ҳажми сезиларли даражада юқори бўлган.
Ҳудудлар кесимида бозор хизматлари ҳажми қуйидагича қайд этилган:
- Тошкент шаҳри — 397,4 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 78,2 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 71,8 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 71,8 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 56,3 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 54,1 трлн сўм;
- Андижон вилояти — 54 трлн сўм;
- Бухоро вилояти — 42,6 трлн сўм;
- Хоразм вилояти — 36,9 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти — 35,6 трлн сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 35,2 трлн сўм;
- Навоий вилояти — 25,7 трлн сўм;
- Жиззах вилояти — 24,6 трлн сўм;
- Сирдарё вилояти — 14,6 трлн сўм.
Маълумотларга кўра, хизматлар соҳасида Тошкент шаҳри мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда. Мутахассислар бунга пойтахтда савдо, транспорт, молиявий хизматлар, таълим, тиббиёт ва рақамли хизматлар улушининг юқорилиги сабаб бўлаётганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:10 / 27.06.2026
34 йилда 9 ёшга ўсиш: ўзбекистонликлар узоқроқ умр кўрмоқда
10:10 / 24.06.2026