Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маиший товарлар таъмирига талаб ортди: хизматлар ҳажми 12 фоизга ошган
2025 йилда Ўзбекистонда компютерлар ҳамда маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 14,4 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 12,3 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2025 йил давомида мамлакатда компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми 14,4 трлн сўмга етган.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,3 фоизга юқори.
Мутахассислар бундай ўсишга техникалардан фойдаланиш кўлами кенгайиши, маиший жиҳозларни янгилаш ўрнига таъмирлашга бўлган талабнинг ортиши, шунингдек сервис хизматлари тармоғида кўрсатилаётган хизмат турлари кўпайиб бораётгани таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этади.
Шу билан бирга, расмий маълумотлар хизматлар бозорида ушбу йўналишнинг улуши ва аҳолига кўрсатилаётган сервис хизматлари ҳажми изчил ўсиб бораётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026