Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолини рўйхатга олиш бўйича мажбурий топшириқ берган ҳокимликлар огоҳлантирилди
Меҳнат инспекцияси томонидан Бухоро шаҳар, Олтинкўл, Асака ва Марҳамат туманлари ҳокимликларига огоҳлантиришлар юборилди, Андижон вилояти ҳокимлигига қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.
Ўзбекистонда қатор маҳаллий ҳокимликлар томонидан «мажбурий топшириқ» ниқоби остида ходимларни мажбурий меҳнатга жалб эиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Меҳнат инспекцияси матбуот хизмати.
Сўнгги кунларда айрим маҳаллий ҳокимлар томонидан ходимларни аҳолини рўйхатдан ўтказиш тадбирларига иш вақтидан ташқари пайтда мажбуран жалб этиш ҳолатлари учрамоқда.
Инспекция ходимнинг розилигисиз, босим, топшириқ ёки «мажбурий топшириқ» ниқоби остида иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш мажбурий меҳнат ҳисобланиши ва бу қонун бузилиши ҳисобланишини таъкидлаган.
Шу туфайли Бухоро шаҳри, Олтинкўл, Асака ва Марҳамат туманлари ҳокимликларига бу каби ҳолатлар юзасидан огоҳлантиришлар юборилди. Андижон вилояти ҳокимлигига қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.
Инспекция, шунингдек, иш вақтидан ташқари иш фақат ходимнинг ихтиёрий розилиги билан амалга оширилиши ҳамда бунинг учун ҳақ тўлаш Меҳнат кодексининг 262-моддасига мувофиқ мажбурий эканини билдирди.
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тартиби:
- бир кундаги дастлабки 2 соат – камида 1,5 баравар;
- 2 соатдан ортиқ – камида 2 баравар;
- ноқулай меҳнат шароитида – ҳар бир соати учун камида 2 баравар.
Мавзуга оид
10:34 / 21.01.2026
Наманганда ишчи вафот этган цемент заводида меҳнат муҳофазаси талаблари бузилган — Меҳнат инспекцияси
17:52 / 13.01.2026
Бувайдада буйруқни бажаргани учун ишдан олинган мактаб директори лавозимига тикланди
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
17:27 / 09.01.2026