Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон–Испания: миграция бўйича ҳукуматлараро битим муҳокамада
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Испаниянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Мария Асунсон Санчес Руис билан учрашув ўтказилиб, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
“Дунё” АА хабарига кўра, Ташқи ишлар вазирлигида Испаниянинг Ўзбекистондаги элчихонаси (қароргоҳи Москва шаҳрида) муваққат ишлар вакили Мария Асунсон Санчес Руис билан учрашув бўлиб ўтди.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълум қилишича, Ўзбекистон томони миграция оқимларини диверсификация қилиш ва фуқароларнинг меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш йўналишида тизимли ишларни давом эттирмоқда. Бу борада Испания истиқболли йўналишлардан бири сифатида қайд этилган.
Музокараларда томонлар долзарб консуллик масалалари, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашув доирасида Испания томонига “Ҳаракатчанлик ва миграция тўғрисида” ҳукуматлараро битимни имзолаш, шунингдек, Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларига жалб қилиш бўйича тажриба лойиҳасини ишга тушириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларини Испанияда ишга жойлаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида хорижий ишчиларни ташкиллаштирилган ёллаш тизими — GECCO'га киритиш вариантларини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Томонлар икки мамлакат тегишли идоралари ўртасида ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни чуқурлаштиришга тайёр эканини билдириб, келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини тасдиқлади.
Мавзуга оид
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026