Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ЕИ мамлакатлари армияларини "террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритди
Фото: AFP
Эрон ҳукумати Евроиттифоқ мамлакатлари армияларини "террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритди, деб хабар берди Tasnim ахборот агентлиги.
Эрон парламенти раиси Муҳаммад Багер Ғолибафнинг таъкидлашича, бу қарор Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ЕИ томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилганига жавобан қабул қилинди.
Агентликнинг хабарига кўра, Эрон парламенти аъзолари Европа мамлакатлари элчихоналарининг ҳарбий атташеларини мамлакатдан чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқмоқда.
"Европа мамлакатлари армиялари террорчи ташкилотлар деб расман эълон қилинди. Шу сабабли бу мамлакатларнинг элчихоналаридаги ҳарбий атташелар Эрондан тезроқ чиқариб юборилиши керак", - деди Эрон парламенти президиуми аъзоси Алиризо Салимий.
Ўтган ҳафтада Евроиттифоқ Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритганди.
Эрон ташқи ишлар вазири буни "жиддий стратегик хато" деб атади.
Мавзуга оид
21:32 / 25.04.2026
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
16:21 / 24.04.2026
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
09:10 / 24.04.2026