Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ Яқин Шарқда ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтирмоқда
Фото: Chip Somodevilla/Getty Images
Пентагон Эрон томонидан зарбалар эҳтимолини инобатга олиб, Исроил, АҚШнинг минтақадаги бошқа иттифоқчилари ҳамда Америка қўшинларини ҳимоя қилиш учун Яқин Шарқда қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини жойлаштирмоқда, деб хабар берди The Wall Street Journal газетаси 1 феврал куни.
Нашр журналистлари, АҚШ мудофаа вазирлиги маълумотлари, парвозлар мониторинги ва сунъий йўлдошдан олинган суратлар шунга ишора қилаётганини қайд этишган.
WSJ аниқлашича, Пентагон Американинг Яқин Шарқ бўйлаб жойлашган ҳарбий базалари, жумладан, Иордания, Кувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва Қатардаги базаларга қўшимча THAAD ва Patriot ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимларини жойлаштирмоқда.
Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийлар ҳаракати учун масъул ҳисобланган АҚШ Марказий қўмондонлиги изоҳ беришдан бош тортган.
АҚШ Эрон бўйлаб ҳарбий зарба бериши мумкинлигини истисно этмаяпти, Теҳрон эса бунга жавоб қайтаришидан огоҳлантирган. Эрон олий раҳнамоси Али Хоминаий 1 феврал кунги баёнотида агар АҚШ зарба берадиган бўлса, бутун минтақа уруш олови ичида қолишини айтган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.02.2026
Эрон Россиядан зенит-ракета комплекслари ва минглаб ракеталар сотиб олади
08:40 / 23.02.2026
Гренландия бош вазири Трампнинг ҳоспитал кемасидан воз кечди
22:11 / 22.02.2026
Эрон АҚШнинг эҳтимолий ҳужумига қарши режа тайёрламоқда
20:43 / 22.02.2026