Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ядровий зарбадан ҳимоя қилувчи бункер ишлаб чиққан муҳандис ушланди
Россияда икки нафар илмий ходим “йирик миқдорда пора олганлик” айблови билан ушланди. Улардан бири — аввал “Куб-М” номли ядровий бункерни ишлаб чиққан мутахассис — уй қамоғига юборилиши, иккинчиси эса ҳибсга олиниши кутилмоқда.
Бутунроссия ҳимоя чора-тадбирларини такомиллаштириш илмий-тадқиқот маркази раҳбари, “Куб-М” ядровий бункерини ишлаб чиққан Николай Посохов ҳамда институт раҳбарининг ўринбосари Игор Сосунов “йирик миқдорда пора олганлик” айблови билан ушланган. Бу ҳақда шанба, 31 январ куни РБК агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, жиноят иши бўйича дастлабки тергов доирасида тергов органлари суддан Посоховни уй қамоғига юборишни, Сосуновни эса қамоққа олишни сўрайди. Бу ҳақда РБКга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги икки манба айтган.
Агентлик суҳбатдошлари маълум қилишича, Россия Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси Москвадаги Замоскворече туман судига ҳар икки айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида илтимоснома юборган. Уларга 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид соляпти. Айбловнинг бошқа тафсилотлари ва деталлари келтирилмаган.
Аввалроқ Николай Посохов РБКга берган интервюсида айтганидек, илмий институт модулли ҳимоя иншооти — “Куб-М” устида 2015 йилда, Россия ФВВ буюртмаси асосида иш бошлаган. Унинг стандарт тўплами икки модулдан иборат: 54 кишига мўлжалланган жой (хона), техник блок.
Серияли ишлаб чиқариш 2024 йил кузида Нижний Новгород вилоятининг Дзержинск шаҳрида бошлангани таъкидланади. Маълум қилинишича, бу бункер ҳимоянинг уч даражасини таъминлаши мумкин: бошпана — оддий зарар етказувчи воситаларнинг фугас (портлаш тўлқини) ва парча таъсиридан ҳимоя, радиацияга қарши бошпана — радиациядан ҳимоя, тўлиқ паноҳгоҳ — ядровий, кимёвий ва биологик қуроллардан ҳимоя.
Посоховнинг айтишича, “Куб-М” максимал комплектацияда замонавий ракеталарнинг тўғридан тўғри зарбасидан ҳам ҳимоя қилишга қодир — жумладан HIMARS ракетасининг бевосита уришига қарши ҳам, шунингдек ядровий зарбанинг оқибатларидан ҳам муҳофаза қилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
10:05 / 03.07.2026
Россия Украина шаҳарларига янги ҳужумлар уюштирди
09:55 / 03.07.2026