Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
2025 йилда Германия ҳукумати тахминан 12 млрд евро миқдорида қурол-яроғ экспортини маъқуллади, шу сумманинг 2 млрд евродан ортиғи Украина ҳиссасига тўғри келади. Қарийб 90 фоиз етказиб беришлар ЕИ, НАТО давлатлари ва яқин ҳамкорларга йўналтирилган.
2025 йилда Германия ҳукумати тахминан 12 млрд евро миқдорида қурол-яроғ экспортини маъқуллади. Россия агрессиясини қайтараётган Украина яна асосий қабул қилувчига айланди — 2 млрд евродан ортиқ қийматда. Бу ҳақда жума куни, 6 февралда Берлинда Германия Иқтисодиёт вазирлиги хабар берди.
Иккинчи ва учинчи ўринларда Берлиннинг НАТО бўйича икки ҳамкори — Норвегия (1,4 млрд евродан бироз кам) ва Швеция (тахминан 1 млрд евро) турибди.
12 млрд еврога тенг умумий сумманинг тахминан 5,6 млрд евроси қурол-яроғнинг ўзига, 6,4 млрд евро эса бошқа ҳарбий техникага тўғри келган.
Тахминан 8,6 млрд евролик етказиб беришлар алоҳида экспорт лицензиялари доирасида амалга оширилиши керак бўлган, яна тахминан 3,3 млрд евро эса умумий лицензиялар доирасига кирган.
Германия Иқтисодиёт вазирлиги аниқлаштиришича, тахминан 10,7 млрд евро (қарийб 90 фоиз) ЕИ, НАТО ҳамда Жанубий Корея ва Сингапурга экспорт рухсатномаларига, шунингдек Украинага кўмакка тўғри келган. Тахминан 1,2 млрд евро (қарийб 10 фоиз) эса учинчи мамлакатларга етказиб бериш ҳажмини акс эттирувчи сумма бўлган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул 2025 йил декабрда Германия Украина учун Америка қуролларини сотиб олишга қўшимча 200 млн доллар (тахминан 172 млн евро) ўтказишини ваъда қилган. Бу маблағлар PURL (Prioritised Ukraine Requirements List — «Украина учун устувор сўровлар рўйхати») дастури доирасида ажратилади. У дастур 2025 йил ёзидан буён НАТОнинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан келишуви асосида амал қилиб келмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский 2025 йил 17 сентябрда PURL доирасида мамлакат аллақачон 2 млрд доллардан ортиқ маблағ олганини, йил якунига қадар эса умумий қиймати 3–3,5 млрд долларга тенг қурол олишни умид қилаётганини айтган. Бу маблағларга, хусусан, Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар ва HIMARS реактив ялпи ўт очиш тизимлари учун қурол-яроғлар сотиб олинган.
Мавзуга оид
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026